date

Россияга Ҳиндистон ва Бангладешдан мигрантлар оқими кескин ошди

Россияга Ҳиндистон ва Бангладешдан мигрантлар оқими кескин ошди

Россия ҳукумати 2025 йилда Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларига ишлаш учун сўнгги тўққиз йил ичида энг юқори миқдорда рухсатномалар берди. Расмий маълумотларга кўра, бу кўрсаткичлар 2017 йилдан буён қайд этилган энг катта натижа ҳисобланади.

Мутахассислар прогнозига кўра, 2030 йилга бориб Россияда ишчи кучи етишмовчилиги 3 миллион кишидан ошиб кетиши мумкин. Мазкур ҳолат меҳнат миграциясига бўлган эҳтиёжни янада кучайтирмоқда.

Хусусан, Россияда ишлаш учун 56,5 минг нафар Ҳиндистон фуқаросига таклиф юборилган. Солиштириш учун, 2024 йилда бу рақам 36,2 минг нафарни ташкил этган эди. Шу билан бирга, Бангладешдан келаётган меҳнат мигрантлари сони ҳам сезиларли ошди: агар ўтган йили 2,8 минг киши бўлган бўлса, жорий даврда уларнинг сони 9,3 минг нафарга етди.

Қайд этилишича, ҳар икки мамлакатдан келган мигрантлар бўйича кўрсаткичлар охирги тўққиз йил ичида энг юқори даражага чиққан.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россияга Ҳиндистон ва Бангладешдан мигрантлар оқими кескин ошди