Нипаҳ вируси хавфи қанчалик реал ва Ўзбекистонга ҳам кириб келадими?

1 дақиқа ўқиш7.6K
Нипаҳ вируси хавфи қанчалик реал ва Ўзбекистонга ҳам кириб келадими?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ҳозирча Ўзбекистон ҳудудида Нипаҳ вируси билан боғлиқ бирор ҳолат аниқланмаган ва эпидемиологик вазият тўлиқ назорат остида.
  • Вирус ҳайвонлардан, асосан мева ейдиган кўршапалаклардан инсонга юқиши, зарарланган озиқ-овқат ёки айрим ҳолларда инсондан инсонга ўтиши мумкин.
  • Касаллик бош мия яллиғланиши ва нафас йўлларининг шикастланиши каби оғир асоратларни келтириб чиқаради.

Ҳиндистонда хавфли ва ҳалигача вакцинаси ҳамда аниқ давоси мавжуд бўлмаган Нипаҳ вируси билан боғлиқ ҳолатлар қайтадан қайд этилди. Шу ортидан табиий савол туғилади: бу вирус Ўзбекистонга ҳам кириб келиши мумкинми? Мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Санитария-эпидемиология қўмитаси расмий муносабат билдирди.

Қўмита маълумотига кўра, айни пайтда мамлакат ҳудудида Нипаҳ вируси билан боғлиқ бирор ҳолат аниқланмаган. Эпидемиологик вазият тўлиқ назорат остида. Шу билан бирга, мутахассислар бу вирусга нисбатан ҳушёрликни йўқотмаслик кераклигини таъкидламоқда.

Нипаҳ вируси зооноз касалликлар қаторига киради, яъни у ҳайвонлардан инсонга юқиши мумкин. Асосий ташувчи сифатида мева ейдиган кўршапалаклар қайд этилади. Вирус зарарланган мева ёки озиқ-овқат орқали, айрим ҳолларда эса инсондан инсонга ҳам юқиши мумкин. Касаллик оғир кечиб, бош мия яллиғланиши, нафас йўлларининг шикастланиши каби жиддий асоратларга олиб келиши мумкин.

Сўнгги йилларда Ҳиндистонда Нипаҳ вируси билан боғлиқ ҳолатлар вақти-вақти билан кузатилмоқда. Шунингдек, Жануби-Шарқий Осиёнинг айрим давлатларида ҳам ушбу касаллик учраган. Шу сабабли хавф минтақа билан боғлиқ сафарлар алоҳида эътибор талаб қилади.

Санепидқўм Ҳиндистонга боришни режалаштираётган фуқароларга эҳтиёт чораларига қатъий амал қилишни тавсия қилди. Қўлларни тез-тез совунлаб ювиш, антисептик воситалардан фойдаланиш, мева-сабзавотларни яхшилаб тозалаш, текширилмаган сувни истеъмол қилмаслик муҳим. Шунингдек, кўршапалаклар шикастлаган ёки тишлаган мевалардан бутунлай воз кечиш лозим.

Агар сафар вақтида ёки ундан кейин юқори ҳарорат, кучли бош оғриғи, умумий ҳолсизлик каби аломатлар сезилса, вақтни чўзмасдан шифокорга мурожаат қилиш керак. Мутахассислар айтишича, эрта ташхис — хавфли оқибатларнинг олдини олишда энг муҳим қадам.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?