
Berkshire Hathaway инвестиция компаниясининг раҳбари Уоррен Баффет акциядорларга йўллаган хайрлашув мактубида 1,3 миллиард доллар хайрия қилишини маълум қилди. Бу мақсадга эришиш учун Баффет Berkshire Hathaway компаниясининг 1 800 дона «А» туркумидаги акцияларини 2,7 миллион дона «B» туркумидаги қимматли қоғозларга алмаштирди.
Улар оила хайрия жамғармаларига йўналтирилади. Сьюзан Томпсон Баффет жамғармаси 1,5 миллион акцияни, Ҳовард Баффет жамғармаси, The Sherwood Foundation ва NoVo жамғармалари эса ҳар бири 400 минг акцияни олади.
Миллиардер ўз фарзандларининг хайрия ташкилотларига ҳаётининг охиригача маблағ ажратиш ҳажмини ошириш ниятида эканини таъкидлади. Баффет жорий йил охирида Berkshire Hathaway бош директори лавозимини тарк этишни режалаштирган.
Шунга қарамай, у директорлар кенгаши раиси сифатида ишлашда давом этади. Унинг ўрнига Грег Абель тайинланиши кутилмоқда.
Жорий йилнинг январ-март ойларида компаниянинг соф даромади 4,6 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 64 фоизга кам.
Уоррен Баффет 1,3 миллиард доллар хайрия қилади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар