date

Венесуэлада асосий ташвиш: уруш эмас, озиқ-овқат нархлари

Венесуэлада асосий ташвиш: уруш эмас, озиқ-овқат нархлари
АҚШнинг эҳтимолий ҳарбий чораларига доир огоҳлантиришлари Венесуэлада сиёсий тарангликни кучайтирмоқда. Бироқ Каракасда оддий аҳоли учун асосий муаммо – бозорлардаги озиқ-овқат нархларининг кескин ошиши. Кўпчилик сиёсий хавф ҳақида эмас, кундалик тирикчилик ҳақида қайғурмоқда.

Қуинта Креспо бозорида савдогарлар доллар курсининг ўсиши туфайли харид қобилияти пасайиб кетганини айтмоқда. Халқаро валюта жамғармаси боливар (Венесуэла миллий валютаси) бир йил ичида 80 фоизга қадрсизланганини билдирган. Оқибатда энг оддий маҳсулотлар ҳам аҳолининг ойлик даромадидан қимматга тушмоқда.

Сиёсий босим ортиб, 2024-йилги баҳсли сайловлардан сўнг минглаб одамлар ҳибсга олинган. Аҳоли ноаниқликдан хавотирда бўлса-да, кўпчиликнинг асосий эътибори барибир кундалик харажатлар ва озиқ-овқат топиш масаласида.

Инфляция ойига 20 фоизга яқинлашган, йил якунида нархлар 500 фоиздан ошиши кутилмоқда. Шунинг учун Каракас кўчаларида одамларни кўпроқ қийнаётган нарса – уруш хавфи эмас, балки кундан-кунга оғирлашаётган иқтисодий ҳолат.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Венесуэлада асосий ташвиш: уруш эмас, озиқ-овқат нархлари