date

Австрияда биргина ари самолёт парвозини бекор қилди

Австрияда биргина ари самолёт парвозини бекор қилди

Австрияда кутилмаган ва ноодатий ҳолат сабабли самолёт рейси амалга оширилмади. Инсбрук аэропортида Венага учиши керак бўлган Austrian Airlines самолёти битта ари туфайли парвозни бекор қилишга мажбур бўлди.

Маълумотларга кўра, лайнер учишга тайёрланаётган пайтда самолёт 150 км/соат тезликка етган. Шу вақтда учувчилар тезликни ўлчовчи датчиклар турлича кўрсаткич бераётганини пайқашган.

Самолётда 107 нафар йўловчи бор эди ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида рейс зудлик билан тўхтатилган ҳамда йўловчилар эвакуация қилинган.

Техник текширув натижасида носозлик сабаби аниқланган: ҳаво оқимини ўлчайдиган муҳим қурилма ичига кичик ари кириб қолган.

Айнан шу қурилма самолёт тезлигини аниқлашда асосий роль ўйнайди. Ари кириб қолиши натижасида у нотўғри маълумот бериб, парвоз хавфсизлигига таҳдид юзага келтирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Австрияда биргина ари самолёт парвозини бекор қилди