date

Жорж Микаутадзе Райан Шеркини Ламин Ямалдан кучли деб ҳисоблайди

Жорж Микаутадзе Райан Шеркини Ламин Ямалдан кучли деб ҳисоблайди

“Вильярреал” ҳужумчиси Жорж Микаутадзе собиқ жамоадоши Райан Шеркини “Барселона” ёш юлдузи Ламин Ямалдан устун деб баҳолади. Унинг бу фикри футбол муҳитда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Грузиялик футболчи 2025 йилга қадар “Лион” сафида Шерки билан бир жамоада ҳаракат қилган. Кейинчалик франциялик ярим ҳимоячи “Манчестер Сити”га йўл олган, Микаутадзе эса Испанияга кўчиб ўтган.

Микаутадзе икки футболчини кузатиш ёқимли эканини айтса-да, Шеркини техник ва универсал жиҳатдан афзал кўришига урғу берди.

“Шерки Ямалдан яхшироқ. У икки оёқда ҳам эркин ўйнайди, амбидекстр футболчи. Ямал асосан чап оёққа суянади”, — деди у.

Унинг таъкидлашича, Шерки майдонни яхши ҳис қилади, гол уради, голли узатмалар беради ва стандарт вазиятларни ҳам яхши бажаради. Шу боис у жамоа учун универсал вариант ҳисобланади.

Шу сўзлардан сўнг футбол мухлислари орасида икки ёш юлдузни солиштириш янада қизғин тус олди — айримлар Микаутадзега қўшилса, бошқалар Ямални келажакнинг энг катта истеъдоди деб ҳисоблашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жорж Микаутадзе Райан Шеркини Ламин Ямалдан кучли деб ҳисоблайди