date

Эрон Форс кўрфазида улкан янги шаҳар қуради

Эрон Форс кўрфазида улкан янги шаҳар қуради

Эрон жанубидаги Ҳурмузгон провинциясида Форс кўрфази қирғоғида 150 мингдан ортиқ аҳолига мўлжалланган янги йирик шаҳар барпо этилиши режалаштирилмоқда. Мазкур лойиҳа “Марказий Макран (Макран-е Маркази)” деб номланган бўлиб, у янги авлод шаҳри сифатида тасвирланмоқда.

Эрон давлат телевидениеси хабарига кўра, мамлакат Олий шаҳарсозлик ва архитектура кенгаши ушбу шаҳар бош режасининг техник-иқтисодий асослари, жойлашув ҳудуди ҳамда умумий қурилиш тамойилларини тасдиқлаган.

Режага мувофиқ, янги шаҳар Абкуҳи ва Калирак аҳоли пунктлари яқинида қурилади. У денгиз иқтисодиёти, энергия ишлаб чиқариш ва саноат инфратузилмасига йўналтирилган марказга айланиши кутилмоқда.

Лойиҳа доирасида шаҳар майдони 3200–3500 гектарни ташкил этиши, аҳолиси эса босқичма-босқич 150 мингдан 175 минг нафаргача етиши режалаштирилган.

Расмий маълумотларда таъкидланишича, қурилиш жараёнида экологик мувозанатни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хусусий секторни жалб қилиш ҳамда маҳаллий аҳолининг ижтимоий-иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Мутахассислар бу лойиҳани Эроннинг Форс кўрфази бўйидаги стратегик урбан ривожланиш режаларидан бири сифатида баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон Форс кўрфазида улкан янги шаҳар қуради