date

Миср визаси нархи оширилди

Миср визаси нархи оширилди
Миср 1 декабрдан бошлаб кириш визаси нархини 25 доллардан 45 долларга оширди. Тегишли фармонни президент Абдулфаттоҳ ас-Сисий имзолади.

Бу қарор туризм соҳаси вакилларининг норозилигига сабаб бўлди. Миср Туризм палаталари федерацияси ҳукуматга мурожаат қилиб, визалар нархининг оширилишини олдини олишни сўради.

Федерация мамлакатнинг рақобатбардошлигини заифлашиши ва туристлар оқими камайишидан хавотир билдирди. 2024 йилда Мисрга тахминан 15,7 миллион хорижлик ташриф буюрган.

2025 йилнинг биринчи чорагида эса Мисрни 16,7 мингдан зиёд ўзбекистонлик зиёрат қилган бўлиб, бу кўрсаткич икки баробарга ошган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Миср визаси нархи оширилди