
Paramount Skydance Warner Bros. Discovery (WBD) акцияларини бир донаси учун 30 доллар нақд пулга сотиб олиш бўйича расмий таклиф юборди, деб хабар бермоқда CNBC.
Таклиф 41 миллиард долларлик улушли молиялаштириш билан таъминланган, қўшимча маблағларни эса RedBird Capital ва Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнерга тегишли бўлган Affinity Partners тақдим этиши кутилмоқда. WBD раҳбариятида расмий жавобни тақдим этиш учун ўн кун вақт бор.
Ушбу муддатдан сўнг Paramount акциядорлар учун таклифни узайтириш ҳуқуқига эга бўлади. Шу вақт оралиғида ҳар қандай WBD акциядори ўз акцияларини Paramountга 30 доллар нархда сотиши мумкин.
Агар Paramount муомалада бўлган акцияларнинг 51 фоизини сотиб олишга муваффақ бўлса, компания Warner Bros. Discovery устидан назоратни қўлга киритади.
Raymond James таҳлилчиси Рик Прентисснинг таъкидлашича, таклиф акциядорлар томонидан катта қўллаб-қувватланиши кутилмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.