Мостовой «Вильярреал» — «Реал» учрашувида мадридликларни фаворит деди

Испания Ла Лигасининг навбатдаги турида Мадриднинг «Реал» жамоаси сафарда «Вильярреал»га қарши майдонга тушади. Ушбу қарама-қаршилик ҳақида собиқ «Спартак» футболчиси Александр Мостовой ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, баҳс сермаҳсул бўлиши кутилмоқда ва устунлик «Реал» томонида. Мостовой Мбаппе, Винисиус ва Вальверде жисмоний ҳолати яхши эканини қайд этиб, ўйинда мадридликлар ғалаба қозонишини тахмин қилди.
«Вильярреал» — «Реал» учрашуви бугун, 24 январ куни «сариқ сув ости кемаси»нинг уй стадионида бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.
Ўйин арафасида мезбонлар Ла Лигада 3-ўринда, меҳмонлар эса 2-поғонада бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг