date

Ўзбекистон дипломати CA–Хитой формати котибияти раҳбариятига тайинланди

Ўзбекистон дипломати CA–Хитой формати котибияти раҳбариятига тайинланди

Ўзбекистонлик дипломат Нурали Ирзаев “Марказий Осиё – Хитой” формати Котибиятида бош котиб ўринбосари вазифасини бажаришга киришди. У янги лавозимдаги ишини Хитойнинг Сиан шаҳрида бошлади. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

“Дунё” ахборот агентлиги хабарига кўра, тайинловга қадар Ирзаев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида МДҲ давлатлари билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлик бўйича бошқармага раҳбарлик қилган.

43 ёшли дипломат Навоий шаҳрида туғилган. У 2005 йилда Тошкент давлат университетини “халқаро иқтисодий муносабатлар” йўналиши бўйича тамомлаган. Шу йилдан буён ТИВ тизимида турли лавозимларда фаолият юритиб келмоқда, шунингдек, аввалроқ Пекинда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Котибиятида ҳам ишлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон дипломати CA–Хитой формати котибияти раҳбариятига тайинланди