date

Жикия агенти ҳимоячининг «Анталяспор»ни тарк этиши ҳақида гапирди

Жикия агенти ҳимоячининг «Анталяспор»ни тарк этиши ҳақида гапирди

«Анталяспор» ҳимоячиси Георгий Жикиянинг агенти Владимир Кузмичёв футболчининг келажаги борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг айтишича, Жикиянинг ҳолати яхши ва клуб ҳам унга ишонч билдирмоқда. Сўнгги учрашувларда у майдонга тушмагани сабаби микрожароҳат бўлгани, ҳозир эса тикланиб улгургани таъкидланди. Кузмичёв фикрича, ҳимоячи кейинги ўйинда яна сафга қайтиши мумкин.

Аввалроқ ОАВда туркияликлар «Спартак»нинг собиқ сардори билан хайрлашмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жикия жорий мавсум Туркия чемпионатида 12 та ўйинда қатнашиб, 2 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. Унинг «Анталяспор» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикия агенти ҳимоячининг «Анталяспор»ни тарк этиши ҳақида гапирди