Москвада 2025 йилнинг энг ноодатий исмлари аниқланди

ФҲДЁ Москвада 2025 йилда туғилган чақалоқларга берилган энг ғайриоддий исмлар рўйхатини эълон қилди, деб ёзади РИА Новости.
Пойтахт ФҲДЁ бошқармаси бошлиғи Светлана Уханеванинг айтишича, энг ноодатий исмлар Грач, Фрол, аёлларникидан эса Лучезар ва Олимпиада бўлган. Рўйхатга Океана, Искра, Тор ва Марс ҳам киритилган.
Афтидан, Москвадаги ота-оналар Кардашянлар оиласидан ўрнак олишга қарор қилишган ва айниқса 2025 йилда фарзандлари исмининг ўзига хослиги устида пухта ишлаган.
Унчалик ғалати бўлмаган исмлар орасида ўғил болалар учун Прохор, Корней, Трофим, Енисей ва Емелян исмлари учрайди. Қизлар учун танлов Маруся, Эмилия, Лира ва Енисеяга тушди. Ота-оналар учун қадимги рус фольклори илҳом манбаи бўлиб хизмат қилгандек эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг