date

Петербургда ўзбек мигрантлари ҳимояси кучайтирилади

Петербургда ўзбек мигрантлари ҳимояси кучайтирилади
Ўзбекистон Миграция агентлиги ваколатхонаси ва Қирғизистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги шаҳарнинг Адвокатлар палатаси ҳамда Халқаро адвокатлар коллегияси "Санкт-Петербург" билан келишувлар имзолади. Бу ҳақда "Дуне" агентлиги хабар бермоқда.

Ушбу ҳужжатлар бир йил давомида амал қилади ва Россияда, айниқса Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида меҳнат қилаётган Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларига кўмак кўрсатишга қаратилган. Россиялик адвокатлар миграция, меҳнат, маъмурий, фуқаролик ва жиноят масалалари бўйича ишлашга ихтисослашган мутахассислар рўйхатини тузишади ва мигрантларга ёрдам беришга тайёр бўлишади.

Келишувлар Россия қонунчилиги бўйича бепул маслаҳатлар бериш, суд ва давлат идораларида ёрдам кўрсатиш, шунингдек, меҳнат мигрантлари учун маърузалар, семинарлар ташкил этиш ва фойдали материаллар алмашишни назарда тутади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Петербургда ўзбек мигрантлари ҳимояси кучайтирилади