2025 йил якунида Ўзбекистонга Россия гази импорти 30 фоизга ошди

Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) ҳисоботига кўра, 2025 йил якунлари бўйича Ўзбекистонга Россиядан газ етказиб бериш ҳажми кескин кўпайиб, 30 фоизга ошди. Экспорт “Ўрта Осиё – Марказ” қувурлари тизими орқали Қозоғистон ҳудудидан ўтган ва умумий ҳажм 7 миллиард куб метрдан юқори бўлган. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Ҳисоботда бу кўрсаткич Тошкентнинг ички тақчиллик шароитида энергия манбаларини диверсификация қилишга қаратилган сиёсати билан изоҳланади. Таqqosлаш учун, 2024 йилда етказиб беришдаги ўсиш атиги 5 фоиз бўлган, аммо сўнгги йиллардаги кескин совуқ мавсумлар ҳамда саноатдаги фаоллашув импортни бир неча баробар кенгайтиришни талаб қилди.
Жараён Евроосиёда газ қазиб олиш умумий пасаяётган фондида кечмоқда. Туркманистон ишлаб чиқаришни 80 миллиард куб метргача етказгани, Қозоғистон эса 10 фоиз қўшимча ўсиш қайд этгани ҳолда, Ўзбекистонда тармоқ жиддий босим остида қолди: 2025 йилнинг дастлабки 11 ойида қазиб олиш 4,5 фоизга (тахминан 2 миллиард куб метрга) камайди. ХЭА буни конларнинг табиий камайиши ва эски қудуқларнинг ишлаш кўрсаткичлари ёмонлашгани билан боғлайди.
Россия учун Марказий Осиёга йўналтирилган ҳажмларни ошириш муҳим компенсация механизмига айланди. 2025 йил 1 январдан Украина орқали транзит тўхтагач, Россиянинг қувур гaзи экспорти Европа Иттифоқига 45 фоизга қулагaн. Шу шароитда “Шарққа бурилиш” кучайди: “Сибир қудрати” орқали Хитойга етказиб бериш 25 фоиз ўсиб, 39 миллиард куб метрга етган бўлса, Ўзбекистон йўналиши ўсиш бўйича иккинчи йирик йўналиш сифатида тилга олинмоқда.
ХЭА қайдича, 2025 йил бошидаги илиқ қиш ва СПГ заводларига нисбатан санкцион босим фонида Россияда газ қазиб олиш ҳам 3 фоизга қисқарганига қарамай, Тошкент ҳамон устувор ҳамкор бўлиб қолмоқда. Россия гази амалда Марказий Осиёдан Хитойга йўналтирилган экспорт 2025 йилда 5 фоизга камайгани ортидан пайдо бўлган бўшлиқни ёпишга хизмат қилмоқда.
ХЭА прогнозларида яқин истиқбол нисбатан ижобий баҳоланади: 2026 йилда минтақада газ қазиб олиш қарийб 3 фоизга ошиши кутилмоқда, бироқ барибир инқирозгача бўлган 2021 йил даражасидан 10 фоиз паст қолади. Ўсишнинг асосий қисми Россияда ички талаб тикланиши ҳамда мавжуд транзит қувватларидан фойдаланиш давом этиши ҳисобига таъминланиши айтилади.
Ўзбекистон учун 2026 йил йирик истеъмолчи ва транзит тизими сифатидаги ролга мослашув даври бўлиши мумкин. 7 миллиард куб метрдан ортиқ импорт энди фақат қишки “фавқулодда ечим” эмас, балки барқарор иқтисодий ҳақиқатга айланмоқда. Шу сабаб инфратузилмани, хусусан “Ўрта Осиё – Марказ” тизимини модернизация қилиш барқарор узатиш ва ўсиб бораётган саноат ҳамда аҳоли талаби шароитида муҳим вазифа сифатида кўрсатилмоқда.
Шунингдек, 2025 йил якунида Ўзбекистон Хитойга 773 миллион долларлик табиий газ экспорт қилгани эслатилади. Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжайев эса яқинда Энергетика вазирлигини 2025 йил кузидан бери газ етишмагани сабаб 33 та замонавий завод тўхтаб тургани учун танқид қилган. Маҳаллий қадоқлаш таъминотидаги муаммолар оқибатида экспортчилар солиқ имтиёзларидан айрилиб, эски турдаги қутилардан фойдаланишга қайтишга мажбур бўлгани билдирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!