Европа топ беш лигалари: Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар рўйхати

Европа топ беш лигалари: Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар рўйхати
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Дам олиш кунлари Европанинг энг нуфузли беш чемпионатида навбатдаги тур ўйинлари ўтказилади.
  • Англия Премер-лигасининг 23-турида 20:00 да Манчестер Сити – Вулверхемптон, 22:30 да Борнмут – Ливерпул учрашувлари бўлиб ўтади, Ла Лигада эса 01:00 да Вилярреал – Реал Мадрид баҳси ўтказилади.
  • Бундеслига, А Серия ва Лига 1 доирасида ҳам муҳим беллашувлар, жумладан 19:30 да Бавария – Аугсбург ва 00:45 да Лечче – Лацио ўйинлари бўлиб ўтади.

Ҳафтанинг дам олиш кунлари Европанинг энг нуфузли беш чемпионатида навбатдаги тур ўйинлари ўтказилади. Футбол мухлислари учун бу кунлар яна тўлақонли шоуга айланади: чемпионлик пойгаси, дербилар, сафардаги синовлар ва интригага бой баҳслар бир вақтнинг ўзида майдонларга чиқади.

Англия Премьер-лигасида чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилади. Бу учрашув “шаҳарликлар” учун очколарни йўқотмаслик нуқтаи назаридан жуда муҳим.

Испанияда эса эътибор марказида "Реал Мадрид"нинг сафардаги ўйини. “Қироллик клуби” "Вильярреал" майдонида жиддий қаршиликка тайёр туриши керак.

Ўзбек мухлислари учун яна бир қизиқ жиҳат — ҳамюртларимиз Аббос Файзуллаев ва Элдор Шомуродов тўп тепаётган "Башакшеҳир"нинг навбатдаги баҳси ҳам ушбу кунга тўғри келгани.

Қуйида дам олиш кунида бўлиб ўтадиган барча беллашувларнинг тўлиқ рўйхати билан танишишингиз мумкин.

Англия Премьер-лигаси | 23-тур

20:00 БёрнлиТоттенхэм
20:00 ФулхэмБрайтон
20:00 Манчестер СитиВулверхэмптон
22:30 БорнмутЛиверпуль

Ла Лига | 21-тур

18:00 Райо ВальеканоОсасуна
20:15 ВаленсияЭспаньол
22:30 СевильяАтлетик Бильбао
01:00 ВильярреалРеал Мадрид

А Серия | 22-тур

19:00 КомоТорино
22:00 ФиорентинаКальяри
00:45 ЛеччеЛацио

Лига 1 | 19-тур

21:00 РеннЛорьян
23:00 ГаврМонако
01:05 МарсельЛанс

Бундеслига | 19-тур

19:30 БаварияАугсбург
19:30 БайерВердер
19:30 АйнтрахтХоффенхайм
19:30 Майнц 05Вольфсбург
19:30 ХайденхаймЛейпциг
22:30 УнионБоруссия Дортмунд

Туркия Суперлигаси | 19-тур

16:30 КайсериспорБашакшехир
19:00 СамсунспорКоджаэлиспор
22:00 КарагюмрюкГалатасарай

Қисқаси, дам олиш кунлари телевизор олдида ёки онлайн трансляциялар билан “режа” қилишга баҳона етарли. Энди фақат попкорн тайёр — футбол ўз ишини қилади.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар