date

Ўзбекистонликлар Мьянмадаги меҳнат қуллигидан қутқарилди

Ўзбекистонликлар Мьянмадаги меҳнат қуллигидан қутқарилди
Таиланддаги Ўзбекистон ва Қозоғистон бош консулликлари одам савдоси қурбони бўлган фуқароларни уйларига қайтаришда ёрдам берди, деб хабар бермоқда «Дунё». Шунингдек, ўзбекистонлик ва қозоқ дипломатлари Бишкекнинг илтимосига биноан бир нафар қирғизистонликни ҳам ватанига қайтаришда кўмаклашди.

Жабрланганларнинг сўзларига кўра, улар Таиландга юқори маошли иш умидида борган. Бироқ, мамлакатга етиб боргач, ноқонуний равишда Мьянмага олиб ўтилиб, алдов йўли билан ишлайдиган қўнғироқ марказларида мажбурий меҳнатга жалб қилинган.

Қутқарилгандан сўнг жабрланганлар вақтинчалик бошпана ва озиқ-овқат билан таъминланди. Декабрь ойининг бошида улар ўз юртларига қайтарилди.

Ўзбекистон бош консуллиги фуқароларни хорижда иш таклифларини диққат билан ўрганишга чақирди. Консуллик, шунингдек, Таиланд, Камбоджа, Мьянма ва Лаосдаги меҳнат масалалари бўйича ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Бу Марказий Осиё фуқароларини Мьянмадаги меҳнат қуллигидан қутқариш бўйича биринчи ҳолат эмас. Бунгача ҳам Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон фуқаролари уйларига қайтарилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонликлар Мьянмадаги меҳнат қуллигидан қутқарилди