
Таиланд ҳаво кучлари яна Камбоджа ҳудудини ҳужумга олди: F-16 қирувчи самолётлари икки бомба ташлаб, Бан Тха Сен туманидаги, Таиланднинг Трат вилояти яқинида жойлашган казинони нишонга олди.
Манбалларга кўра, бу ҳужум Камбоджа томонидан амалга оширилган ҳаракатларга жавобан амалга оширилган бўлиб, Бангкок буни Таиланд чегарасини бузиш дея баҳолаган.
Икки давлат ўртасидаги узоқ давом этаётган низолар дам олиш кунлари яна кучайиб кетди. Таиланд ва Камбоджа бир-бирини АҚШ воситачилигида эришилган сулҳни бузганликда айбламоқда.
Чегара ҳудудларидаги тўқнашувлар жиддий оқибатларга олиб келди: Таиланд томони уч нафар тинч аҳоли вакили ва тўққиз нафар ҳарбий ҳалок бўлганини, 120 дан ортиқ киши жароҳатланганини маълум қилди. Камбоджа эса 11 нафар аҳоли ҳалок бўлгани ва 74 киши жароҳатланганини тасдиқлади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.