date

Япония пандаларсиз қоладиган бўлмоқда...

Япония пандаларсиз қоладиган бўлмоқда...
Япония Хитой ҳукуматининг совуқ муносабати туфайли пандаларидан маҳрум бўлади, деб хабар беради Kyodo ахборот агентлиги. Охирги икки панда келаси йил бошида ўз ватанига қайтарилади.

Панда Хитойнинг рамзи ва миллий бойлиги ҳисобланади. Ушбу ҳайвонлар Пекин томонидан дунёнинг ҳайвонот боғларига ижарага берилади.

Kyodo агентлиги маълум қилишича, қайтарилаётган пандалар Японияда туғилган бўлишига қарамай, улар Хитой давлатига тегишли ҳисобланади. Пекин пандаларни биринчи марта 1972 йилда, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш рамзи сифатида Японияга юборган эди.

Kyodo қайд этишича, ушбу ҳайвонлар япон халқининг меҳрини қозониб, туристик диққатга сазовор жойларга айланган. Эслатиб ўтамиз, Токио ва Пекин ўртасидаги муносабатлар Япония бош вазири Санэ Такаичининг Хитойнинг Тайванга ҳужуми Японияни можарога аралашишга ундаши мумкинлиги ҳақидаги баёнотидан кейин кескинлашди.

Вазиятни янада мураккаблаштирган ҳолат эса Осакадаги Хитой консулининг Такаичини "кесилиши керак бўлган ифлос бўйин" деб атаган баёноти бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Япония пандаларсиз қоладиган бўлмоқда...