date

Лос-Анжелесда Роб Рейнер ва рафиқаси ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда Роб Рейнер ва рафиқаси ўлик ҳолда топилди
Америкалик таниқли режиссёр Роб Рейнер ва унинг рафиқаси Мишель Сингер Рейнер Лос-Анжелеснинг Брентвуд ҳудудидаги уйларида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Америка оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Улар 14 декабр куни кундузи фавқулодда хизматлар чақирувидан сўнг аниқланган. Ҳодиса тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Deutsche Welle нашрининг ёзишича, жабрланувчиларда пичоқланган жароҳатлар мавжуд. Эр-хотиннинг ўлими ҳақида Лос-Анжелес мэри Карен Басс ва оила вакиллари ҳам тасдиқ берди.

Полиция ҳозирча гумондорлар йўқлигини маълум қилди. Терговчилар воқеа жойида ишни давом эттирмоқда ва яқин қариндошларни сўроқ қилишни режалаштиришмоқда.

Роб Рейнер "Гарри Салли билан учрашганда", "Мизери", "Малика келини" ва "Мени тарк этма" каби машҳур фильмларнинг муаллифи бўлган. Унинг ижоди Америка киноклассикаси сифатида тан олинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Лос-Анжелесда Роб Рейнер ва рафиқаси ўлик ҳолда топилди