date

Israir Airlines 2026 йилда Тошкентга парвозлар сонини оширади

Israir Airlines 2026 йилда Тошкентга парвозлар сонини оширади

Israir Airlines 2026 йилги ёзги мавсумда Тошкент йўналишидаги қатновларини кенгайтиради: авиакомпания бу йўналишга ҳафтасига тўрт марта парвоз қилишни режалаштирган. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Шунингдек, келаси йил май ойидан ташувчи Италиядаги Бари ва Болонья шаҳарларига ҳафтасига икки мартатан рейсларни йўлга қўяди, Дюссельдорф йўналиши ҳам жадвалга қўшилади.

Апрел ойидан эса Крит оролига, Ираклион шаҳрига парвозлар бошланиб, ҳафтасига олти мартагча етказилиши кўзда тутилган.

Компания оммабоп йўналишлардаги рейсларини ҳам сақлаб қолади: Афинага ҳафтасига 14–15 марта, Будапештга 15 марта, Батумига эса 16–18 марта парвозлар давом эттирилади. Бундан ташқари, Салоники, Пафос, Корфу, Родос, Лондон, Прага, Верона, Неаполь, Зальцбург, Вена ва Рим йўналишларида ҳам қатновлар давом этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Israir Airlines 2026 йилда Тошкентга парвозлар сонини оширади