date

ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду Туркманистонга борадиган бўлди

ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду Туркманистонга борадиган бўлди

Бугун Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақаси плей-оффига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. 16 та жамоа ўз рақибларини билиб олди.

Жумладан, "Андижон" билан бир гуруҳдан жой олиб, муваффақият қозонган Туркманистон чемпиони "Арқадағ" Криштиану Роналду тўп тепадиган "Ал Насср" билан тўқнаш келадиган бўлди. Рустам Ашурматов ва Жалолиддин Машарипов ҳаракат қиладиган "Истиқлол" Иорданиянинг "Ал Ҳуссайн" жамоаси билан беллашади.

1/16 финал жуфтликлари:

Ғарб

  • "Ал Завраа" (Ироқ) – "Ал Васл" (БАА)

  • "Арқадағ" (Туркманистон) – "Ал Насср" (Саудия Арабистони)

  • "Сепахон" (Эрон) – "Ал Аҳли" (Қатар)

  • "Истиқлол" (Эрон") – "Ал Ҳуссайн" (Иордания)

Шарқ

  • "Поҳанг Стилерс" (Корея) – "Гамба Осака" (Япония)

  • "Ратчабури" (Таиланд) – "Персиб Бандунг" (Индонезия)

  • "Бангкок Юнайтед" (Таиланд) – "Макартур" (Австралия)

  • "Конг Ан Ханой" (Вьетнам) – "Тампинс Роверс" (Сингапур)

Биринчи ўйинлар 2026 йил 10-12 февраль кунлари, жавоб баҳслари эса 17-19 февраль орасида ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду Туркманистонга борадиган бўлди