Бугунги кунда ўзга сайёраликлар ҳақида турли гап-сўзлар, хабарлар, ҳақиқатлар ўртага ташланмоқда. Ўзга сайёраликларни чуқур ўрганишга бағишланган бутун бошли институтлар ташкил этилганига гувоҳмиз. Олис ўтмишда ҳам ўзга сайёралик тушунчаси бўлган ва кўп маротаба кўриниш берган экан. Қуйида ўзга сайёраликларни кўрган дунёнинг энг машҳур шахслари ҳақидаги фактлар ҳавола этилади.
1. Эдмун Галлей
Астроном Эдмунд Галлей ҳаёти давомида икки маротаба ўзга сайёраликлар кемасини кўришга муваффақ бўлган. Илк бор 1676 йили шундай воқеа содир бўлган. Астроном осмондан ўта ёруғ, чироқлари ранг-баранг, доимий тарзда ёниб-ўчувчи дисксифат нарса учиб ўтган. Унинг тахминий ҳисоб-китобига кўра, бу номаълум объект 64 километр баландликдан учиб ўтган, товуши худди тошлоқда ғилдираётган арава товушига ўхшарди. Тезлиги эса соатига тахминан 15, 500 километрга тенг бўлган.
2. Буюк Александр
Эрамиздан аввалги 329 йили Буюк Александр навбатдаги юришларнинг бирида дарёдан кечиб ўтиши лозим эди. Кутилмаганда осмонда оловрангли узуксифат, кумушранг қалқонни эслатиб юборувчи объект пайдо бўлган. Объект бир неча маротаба Буюк Александр отряди тепасига яқин келиб яна ортга қайтган. Жангчи филлар ва отлар бу манзарадан қўрқиб кетиб, сира юришни истамаган. Александр дарёдан кечиб ўтишни бошқа кунга қолдиришга мажбур бўлган.
3. Техас штати. Аврорадаги фалокат
1897 йили Американинг Розвэлл шаҳрида соат эрталаб тахминан 06: 00 да ғалатомуз ҳаво кемаси маҳаллий судья Прокторнинг тегирмонига қулаб тушди. Портлаш натижасида объект майда-майда бўлакларга бўлиниб кетди. Мутахассислар бўлакларни текшириш жараёнида иероглифни эслатувчи тушунарсиз ҳарфлардан иборат ёзувни топишди. Бу ўшанда ҳам ўзга сайёраликларнинг ҳуснихати сифатида эътироф этиларди. Бундан ташқари, кема ичида танаси ва юз тузилиши таниб бўлмас даражада шикастланган ўзга сайёраликнинг жасади ҳам топилди. Маҳаллий корчалонлар уни ўша атрофдаги қабристонга дафн этишди. Аммо орадан ҳеч қанча ўтмай, ўзга сайёраликнинг мурдасини кимдир қабрдан ўғирлаб кетибди.
4. Марселда ўзга сайёраликлар жанги
1608 йил 25 августида Марсел шаҳри яқинида одамлар ғалати кема парвоз қилаётганини кўриб қолишди. Кема бир муддат ҳавода муаллақ қотиб турди. Кейин эса кема ичидан иккита жонзот, аниқроғи, худди ҳозир суратларда акс эттирилаётган ўзга сайёралик ташқарига чиқди-да, ҳавода муаллақ турган ҳолда бир-бири билан кураша кетди. Кейинчалик айни шу манзара Генуя шаҳрида кузатилди. Майли, агар буни баъзилар эртак ё афсонага йўйишса, жиддий хатога йўл қўйишади. Чунки 1608 йили ер юзида ҳаво кемаси бунёд этиш уёқда турсин, одамлар бу нарсаларни етти ухлаб тушида ҳам кўрмаган.
5. Христофор Колумб
1492 йил 11 октябрида Христофор Колумб Санта Мария кемасида навбатдаги саёҳатга отланганди. Кутилмаганда жуда баландда ёрқин чироқ нур сочаётганини кўриб қолди ва дарров ҳамкасби Педро Гутиеррезни чақириб чироқни кўрсатди. Ҳақиқатан, чироқ жуда ёрқин нур сочар, бир йўқолиб бир пайдо бўларди. Гоҳ пастлар, гоҳ юқорига кўтариларди.
Шу воқеадан сўнг орадан роппа-роса 4 соат ўтгач, Колумб Америка қитъасини очди.
Кейинчалик Колумб тан олиб айтдики, чироқ ўзга сайёраликлар кемаси бўлган ва у Америка қитъаси очилишидан белги берган.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»