Жанубий Кореяда юк ташувчи кема портлади (видео)

  • 28 сентябрь 2019, 23:13
  • 677
  • Дунё
  • Жанубий Кореяда юк ташувчи кема портлади (видео)
    Фото: Reuters
    Жанубий Кореянинг Ульсан портида Stolt Groenland юк ташувчи кемаси портлади, деб хабар бермоқда «РИА Новости»га таяниб Дарё нашри.

    Кемада Кайман ороллари байроғи остида нефть маҳсулотлари ташилаётган бўлган. Кема маҳаллий вақт билан соат тахминан 10:51 да портлаган ва ёнғин содир бўлган. Қайд этилишича, ҳодиса вақтида кемада бўлган 25 нафар экипаж аъзоларининг 10 нафари, шу жумладан, капитан ҳам россиялик ёки украиналик бўлган. Уларнинг барчаси эвакуация қилинган.

    Ёнғин кема корпусига тез тарқалган ва унинг ёнида причалга боғланган Сингапур байроғи остидаги Bow Dalian юк кемасига ҳам ўтган. Кемада 21 нафар экипаж аъзолари бўлган. Улар қайси миллат вакиллари эканлиги номаълум. Улар ҳам эвакуация қилинган.

    Ҳозирда 9 киши жабрлангани маълум. Улардан бири оғир аҳволда деб баҳоланмоқда. Жабрланганлар орасида россияликлар бор-йўқлигига ҳозирча аниқлик киритилмаган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Жанубий Кореяда юк ташувчи кема портлади (видео)