17 январь куни Индонезия ҳукумати 2024 йилга бориб мамлакат пойтахтини Жакартадан Калимантан оролининг жануби-шарқига кўчиришини маълум қилди. Янги пойтахт индонез тилида «архипелаг» деган маънони англатувчи Нусантара номини олди. Бу ишлар учун буджетдан 32,5 миллиард доллар сарфлашни режалаштирилмоқда.
Индонезиянинг янги пойтахти шарқий қисми Малайзия ва Брунейга тегишли бўлган Калимантан оролида бўлади. Калимантан - дунёдаги учинчи йирик орол ҳисобланган Борнеонинг бошқа номи бўлиб, 743 000 квадрат километр майдонга эга.
Штат президенти Жоко Видодо 2019 йилда, пойтахтни кўчириш режаси тақдимотида таъкидлаганидек, минтақа тасодифан танланмаган. Калимантанда зилзилалар, цунами, вулқон отилиши ва бошқа табиий офатлар нисбатан камроқ учрайди.
Устуворликлар бу билан чекланмайди: Жакартадан оролга икки соатда етиб бориш мумкин. Яқин атрофда Самаринда шаҳри (Шарқий Калимантан вилоятининг маъмурий маркази) ва порт шаҳри Баликпапан жойлашган.
Стратегик жиҳатдан ҳам жуда қулай жой - у Индонезиянинг марказида ва бошқа шаҳарларга яқин. Жакарта маъмурий, бизнес, молиявий ва тижорат маркази бўлгани учун жуда катта босим остида қолган.
Жакартада 10,5 миллиондан ортиқ киши истиқомат қилади, сунъий йўлдош шаҳарларни ўз ичига олган Жабодетабек ҳудудидаги аҳоли сони 30 миллиондан ошади. Бу дунёдаги энг йирик агломерациялардан биридир. Oxford Economics тадқиқот институти тахминига кўра, 2030 йилга бориб у 37 миллион аҳолига эга бўлган энг гавжум шаҳарга айланади.
Жакарта ҳам дунёдаги энг тез чўкаётган шаҳарлардан бири сифатида тан олинган. Мамлакат ҳукумати пойтахтнинг янги жойга кўчирилиши экологик муаммони камайтиришга ёрдам беради, деб умид қилмоқда.
Охирги ўн йил ичида шаҳарнинг шимолий қисми 2,5 метрга чўкиб кетган, баъзи жойларда эса йилига 25 сантиметргача тезликда сув остида қолиб кетиш давом этмоқда. Бандунг технология университети тадқиқотига кўра, 2050 йилга бориб пойтахт 95 фоизга сув остида қолиб кетиши мумкин.
Чўкаётган Жакарта: Индонезия пойтахтини сақлаб қолиш мумкинми?
Тахминларга кўра, 30 йилдан кейин шаҳар маркази бутунлай сув остида қолади. Уни қутқариш учун ягона имконият - «Улкан денгиз девори»нинг қурилиши.
Жакартани сув босишининг асосий сабаблари қаторида олимлар шаҳарнинг ботқоқли ҳудудда, денгизга яқин жойда қурилгани ва шаҳардан 13 та дарё оқиб ўтишини келтиришади. Ушбу бир нечта омиллар туфайли Жакартада ёмғир пайтида доимий равишда сув тошқинлари бўлиб туради.
Индонезия ҳукумати, шунингдек, Жакарта жойлашган Ява оролини ҳам “юкини енгиллатиш”га умид қилмоқда. Uber ва Boston Consulting Group тадқиқотларига кўра, Жакарта ҳайдовчилари йилига ўртача 22 кунини тирбандликда ўтказади.
Ҳозир Ява оролида мамлакат аҳолисининг 60 фоизи, 145 миллион киши истиқомат қилади. Шу сабабли пойтахтда доимий тирбандликлар мавжуд бўлиб, ҳукумат аҳолининг бир қисмини бошқа ҳудудга кўчириш орқали ундан халос бўлмоқчи.
Шунингдек, Индонезия ҳукумати мамлакатдаги ижтимоий тенгсизлик ва қашшоқлик даражасини пасайтиришни режалаштирмоқда. Давлатнинг асосий иқтисодий фаолияти Жакартада тўпланганлиги сабабли, ишлаб чиқариш кучларини бошқа минтақага ўтказиш иш ўринлари яратиш ва ходимлар учун шароитларни яхшилашга ёрдам беради. Ҳукумат ва маъмурий функциялар Калимантан оролига ўтказилади, аммо Жакарта мамлакатнинг тижорат ва молиявий маркази бўлиб қолади.
Мамлакатнинг янги пойтахтини шакллантириш учун ҳукумат 256 минг гектар майдонни тайёрлаган. Экологларнинг таъкидлашича, аҳолининг янги ҳудудга келиши ифлосланишнинг кучайиши, орангутанлар, малайя айиқлари ва узун бурунли маймунлар яшайдиган тропик ўрмонларнинг йўқ қилинишига олиб келиши мумкин. Индонезия ҳукумати танқидларга жавобан, янги шаҳар қурилиши экотизимга ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмаслигини айтади.
Ёқуб Умар тайёрлади
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда