Ўтган ҳафтада сўм МДҲ мамлакатлари валюталари орасида ўсиш суръати бўйича етакчига айланиб, долларга нисбатан 4,76%га мустаҳкамланди. Валютанинг айирбошлаш курси Марказий банкнинг кучли таъсири остида бўлишига қарамай, ўсиш учун сабаблар етарлича, деб ҳисоблайди «Альпари» таҳлил департаменти директори ўринбосари Наталья Мильчакова.
Ўзбекистон валютасидан ташқари, Беларусь рубли ва Россия рубли ҳам долларга нисбатан қимматлашди - мос равишда 1,28% ва 1,2%.
Нефтга нархларнинг тушиб кетиши Россия рубли курсига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.
Молдова лейи, Грузия лариси, Украина гривнаси, Арманистон драми долларга нисбатан қимматлаган (0,15−0,55%га). Озарбойжон манати нейтрал даражада қолди.
Қозоғистон тенгеси пасайиш бўйича етакчига айланди. Тенге курсига нефтга нархларнинг тушиб кетиши салбий таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Душанба, 9 июль куни Қозоғистон Миллий банки фоиз ставкасининг янги пасайтирилишидан бош тортди, бу Қозоғистон валютаси “қулашини” бироз ушлаб қолган.
Қирғизистон соми ҳам долларга нисбатан арзонлашди (0,19%). Бунга, катта эҳтимол билан, мамлакатдаги сиёсий инқироз ва эҳтимолий дефолт ҳақидаги миш-мишлар сабаб бўлган бўлиши мумкин. Тожикистон сомонийси долларга нисбатан атиги 0,04%га арзонлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди?
Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди
Орзудаги уй — қишда иссиқ, ёзда салқин. Бунга қандай эришиш мумкин?
АҚШда мушук университет дипломини олди: унга “фан доктори” даражаси берилди
Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб?
Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди
Эрон президентини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради
Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди