Фото: Экология вазирлиги ахборот хизмати
Россия компанияси билан стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди, деб хабар бермоқда Экология вазирлиги ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 17 май куни Давлат экологик экспертизаси марказида HPБСолутион масъулияти чекланган жамият вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда HPБС билан ҳамкорликда атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти натижасида ҳосил бўладиган иссиқхона газлари миқдори ҳамда углерод изини (cарбон фоотпринт) ҳисоблаш бўйича методика ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, халқаро ва миллий тадқиқотларни чуқур таҳлил қилиш ҳамда хорижий давлатлар тажрибаларини ҳар томонлама ўрганиш асосида иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича кадрлар салоҳиятини ошириш юзасидан ўқув-семинар, тренинглар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Марказ раҳбари Ғайратжон Муҳамедов иқлим соҳасидаги глобал кун тартиби янги Ўзбекистон давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади.
Учрашув якунида Давлат экологик экспертизаси маркази ва HPБСолутион масъулияти чекланган жамияти ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Маълумот учун, ушбу меморандум марказ ходимларининг малакасини ошириш, атроф-муҳитга таъсир этувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти натижасида юзага келадиган иссиқхона газлари чиқиндилари ва углерод изларини ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқиш, халқаро ва миллий тадқиқотларни чуқур таҳлил қилиш ҳамда хорижий давлатлар тажрибаларини ҳар томонлама ўрганиш асосида иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича кадрлар салоҳиятини ошириш юзасидан ўқув-семинар, тренинглар ташкил этиш каби масалаларни ўз ичига олган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди