date
views 276

«Қамчиқ» довонида юкни ғайриоддий усулда ташиган ҳайдовчи жазоланди

«Қамчиқ» довонида юкни ғайриоддий усулда ташиган ҳайдовчи жазоланди
Фото: Видеодан кадр
«Қамчиқ» довонида жойлашган «Чинор» ЙПХ масканида юкни ғайриоддий усулда ташиётган ҳайдовчи аниқланди.

Қайд қилинишича, Cobalt русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси юкни ён томонга боғлаб ҳаракатланган ва юк ташиш қоидаларини бузган.

Таъкидланишича, ЙПХ ходимлари томонидан ҳайдовчи билан профилактик-тушунтириш ишлари олиб борилган ва унга ўрнатилган тартибда чора кўрилган. Хабарда қандай чора кўрилганига аниқлик киритилмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Қамчиқ» довонида юкни ғайриоддий усулда ташиган ҳайдовчи жазоланди