20:28 / 11.05.2024
205

Ўзбекистон дунё бўйича иккинчи ой энг кўп олтин сотган давлат бўлди

Ўзбекистон дунё бўйича иккинчи ой энг кўп олтин сотган давлат бўлди
Ўзбекистон март ойида ҳам олтин савдоси бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Жаҳон Олтин Кенгашининг (WGC) ойлик маълумотларида келтириб ўтилган.

Ҳисобот даврида жаҳон марказий банкларининг жами олтин захиралари 16 тоннага ошган. Хусусан, харидлар ҳажми 40 тоннани, сотувлар ҳажми эса 25 тоннани ташкил этган.

Март ойида қимматбаҳо металларнинг энг фаол харидорлари Туркия (14 тонна), Хитой (5 тонна) ва Ҳиндистон (5 тонна) Марказий банклари бўлди.

Мазкур вақтда олтиннинг асосий сотувчиси Ўзбекистон Марказий банки бўлди ва ўз захираларини 11 тоннага қисқартирди. Шунингдек, Таиланд (10 тонна) ва Иордания (4 тонна) Марказий банклари томонидан ҳам катта миқдорда олтин сотилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон февралда энг кўп олтин сотган давлат бўлгани хабар қилинганди. 2023 йил якуни бўйича эса дунёда иккинчи энг кўп олтин сотган мамлакат бўлганди. Хусусан, ўтган йилда 8,2 млрд долларлик олтин экспорт қилинган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, март ойида Ўзбекистон 1,35 млрд долларлик, йил бошидан буён эса 2,66 млрд долларлик олтин экспорт қилган. Бу мамлакат умумий экспортининг 41,7 фоизини ташкил этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон дунё бўйича иккинчи ой энг кўп олтин сотган давлат бўлди