date
views 271

АҚШда мушук университет дипломини олди: унга “фан доктори” даражаси берилди

АҚШда мушук университет дипломини олди: унга “фан доктори” даражаси берилди
Май ойининг сўнгги кунларида АҚШнинг Вермонт штати университетида битирув маросими бўлиб ўтади. Талабалардан ташқари Макс лақабли мушук ҳам университетда таҳсил олганлик ҳақида сертификат — махсус дипломга эга бўлади. Мушук таълим масканига бўлган садоқати ва талабаларни психологик жиҳатдан қўллаб келгани учун мукофотланади. Бу ҳақда “Правила жизни” хабар берди.

Фото: “Правила Жизни”
Бундан ташқари талаба-мушук “Doctor in Litter-ature” фан доктори даражасини ҳам олади. Албатта, буларнинг бари ҳазил тариқасида ташкил қилинган. Таржимада “Litter” — уй ҳайвонларининг ахлати деган маънони билдиради.

Фото: “Правила Жизни”
Қайд этилишича, Макс Каслтон университети кампусида барча талабаларнинг севимли уй ҳайвонига айланган. Тўрт йил аввал мушукни Эшли Доу исмли қиз топиб олган ва талабалар ётоқхонасига олиб келган. Ўша кундан бошлаб Макс эгаси Эшлининг уйидан унчалик узоқ бўлмаган жойдаги кампусга тез-тез келишга одатланди. Мушук университет маърузаларига қатнашиб, талабаларнинг елкасига чиқиб олар, турли экскурсияларда иштирок этарди.

Фото: “Правила Жизни”
Маҳаллий телеканалга берган интервьюсида қабул комиссияси директорининг ўринбосари ўзининг илиқ фикрлари билан бўлишди:

"Экскурсияга боришимиздан аввал мушук бизни ташқарида кутиб олади ва бутун саёҳат давомида бизга ҳамроҳлик қилади", — деди Брендон Кеннеди.

Фото: NBC News
Университет педагогларининг сўзларига кўра, Макс талабаларга материални ўзлаштиришда руҳан ёрдам беради:

"Ҳар сафар деразадан ташқарига қараганимда, талабалар Максни кўрибоқ телефонини четга қўяди ва мушукка эътиборини қаратади. У университетимиз юлдузига айланди", — деди Карьера ва инновацияларни ривожлантириш бўйича директор Жессика Дункан.

Фото: NBC News
Мушук эгаси Эшлининг айтишича, ўқув йили ниҳоясига етаётганидан Макс жуда хафа. У албатта кампусга яна келиб туради ва талаба дўстларини кейинги ўқув йилида кутиб олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда мушук университет дипломини олди: унга “фан доктори” даражаси берилди
-->