date
views 789

Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди

Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди
© POOL
Россия президенти Владимир Путин ва ХХР раиси Си Цзиньпиннинг "дўстона қучоқлашуви" АҚШ учун улкан стратегик мағлубиятнинг далили бўлди. Бу ҳақда "Наследие" фондининг таҳлилчиси Майкл Пиллсбери Fox News учун берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

Икки раҳбарнинг бир-бирини қучоқлашганини кўриш стратегик даҳшатли (АҚШ учун - таҳр). Одатда, Хитой етакчиси Си Цзиньпин кўпроқ ўзини тутади. У қучоқлашни яхши кўрадиган италиялик эмас, у Хитой коммунистларининг етакчиси”, — таъкидлади америкалик эксперт.

Пиллсберига кўра, Россия ва Хитой ўртасидаги дўстлик Вашингтон учун катта хавф туғдиради. Ҳар икки давлат ҳам штатлар томонидан хавфли стратегик рақиб сифатида қабул қилинади, дея қўшимча қилди у.

"Бу ғамгин кун (штатлар учун. - таҳр.)", —дея хулоса қилди таҳлилчи.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди