18:18 / 21.05.2024
185

Ерни ижарага олганларга қайта ижарага бериш ҳуқуқи берилиши мумкин

Ерни ижарага олганларга қайта ижарага бериш ҳуқуқи берилиши мумкин
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарачиларига ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказишга, яъни қайта ижарага беришга рухсат этилиши мумкин.

Бу борада парламент Қуйи палатаси депутатлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини муҳокама қилишди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан, жумладан, Ер кодекси, «Ижара тўғрисида»ги, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги бир қатор қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Хусусан, Ер кодексининг ер участкаси ижараси тўғрисидаги 24-моддасига ўзгартириш киритилиб, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага бериш белгиланмоқда.

Шунингдек, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кредит олиш учун гаровга қўйилган ва кредит мажбурияти бажарилмаган тақдирда, кредиторлар томонидан мазкур ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини ердан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби белгиланмоқда.

Депутатларнинг қайд этишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини жисмоний ва юридик шахсларга беришда турли баҳсли мезонларга таянган очиқ электрон танлов ўрнига шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган электрон онлайн-аукцион савдолари жорий этилади.

Шу билан бирга,ер участкалари ижарачиларига ижарага олинган ерларга нисбатан ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ердан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказишга рухсат бериш орқали қишлоқ хўжалиги ерларини бозор активига айлантириш имкони берилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ерни ижарага олганларга қайта ижарага бериш ҳуқуқи берилиши мумкин