Фото: Harvard Health
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тайёр овқатлар, жумладан, жамоат жойларида сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотларида туздан фойдаланишга мажбурий чекловлар жорий этишга чақирди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.
ЖССТ экспертлари тузни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш гипертония ва бошқа юрак-қон томир касалликларининг ривожланишига олиб келишини айтмоқда. Бу касалликлардан ҳар куни дунёда 10 минг киши вафот этади. Улар орасида эркаклар улуши аёлларга қараганда 2,5 марта кўп.
Бундан ташқари, Шарқий Европа ва Марказий Осиёда 30 ёшдан 69 ёшгача бўлган юрак-қон томир касалликларидан ўлиш эҳтимоли Ғарбий Европага қараганда деярли 5 баравар юқори. Гипертония Европа минтақасида барча ўлимларнинг деярли тўртдан бир қисмини ва ногиронларнинг 13 фоизини ташкил қилади.
Аксарият европаликлар кўп туз истеъмол қилади ва 30-79 ёшдаги ҳар учинчи одам гипертониядан азият чекади. Организмда кўп миқдордаги туз юқори қон босимини келтириб чиқаради, бу эса ўз навбатида юрак-қон томир касалликларига сабаб бўлади.
"Кўча овқатлари ва ярим тайёр озиқ-овқатлар тузни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилишнинг асосий сабаби ҳисобланади", — дея огоҳлантиради ЖССТ тадқиқотчилари.
Ташкилот мутахассислари кунига 5 граммдан кўп бўлмаган туз истеъмол қилишни тавсия этади. Жамоат жойларида сотиладиган овқатларда туздан фойдаланишни мажбурий чеклашга чақиради. ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, туз истеъмолини 25 фоизга камайтириш сиёсати 2030 йилга бориб 900 минг кишининг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди