date
views 477

Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакамни мақтовга лойиқ"

Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакамни мақтовга лойиқ"
Ҳакамлик бўйича Championat.asia эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram-канали) "Сурхон" - "Насаф" учрашувининг охирида содир бўлган вазиятни таҳлил қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Сурхон" - "Насаф" учрашувининг (0:1) сўнгги дақиқаларида меҳмонлар вакили Ғолиб Ғайбуллаев рақиб футболчисини ўз жарима майдончаси ичида йиқитгандек бўлди, аммо бош ҳакам Ильгиз Танташев пенальти белгиламади. Вазиятга ВАР аралашганидан сўнг ҳам Танташев узоқ муҳокамалардан сўнг 11 метрлик жарима зарбаси йўқлигини маълум қилди.

"Вазият оддий эмас. Биринчи камерада ҳимоячи тўпга биринчи бўлиб теккандек тасаввур уйғонади, шу сабабли учрашувни давом эттириш мумкин. Ҳимоячи сирпаниш орқали эҳтиёткорлик билан тўпни қайтаришган уринган. Ҳужумчи тўпга тега олмагани, аммо тўп траекториясини ўзгартиргани кўринган.

Афсуски, ВАР қуйидаги вазиятга аралашди:

А) Бош ҳакам 99% ҳақ эди;
Б) Хато кўринмаган. ВАР бундай такрорий лавҳалар билан вазиятга аралашишга ҳаққи йўқ. ВАРнинг хатоси.

Ўйин охирида ноаниқ бўлган кўрсатмаларга ишонмай, ўз қарорида қолган ҳакамни мақташ керак
" - деди Анатолия Синяев.

Ўзбекистон Футбол Ҳакамлар Маркази матбуот хизмати эса бунга ўз муносабатини билдирди.

"Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Насаф" учрашувининг 90+4-дақиқасида юзага келган баҳсли вазият футбол жамоатчилиги орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Футбол Ҳакамлар Маркази мазкур ҳолат Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан алоҳида кўриб чиқилишини маълум қилади", - дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакамни мақтовга лойиқ"