Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон бўйича ҳисоботини эълон қилди

2 дақиқа ўқиш290
Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон бўйича ҳисоботини эълон қилди
Фото: Reuters
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ходими Ясер Абдиҳ бошчилигидаги миссияси 23 апрелдан 7 майга қадар Тошкентда 2024 йил IV модда бўйича Ўзбекистон билан музокаралар олиб борди. Ташриф якунида миссия қуйидаги баёнотни тақдим этди.

Баёнотда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсишда давом этаётганига алоҳида урғу берилган. Хусусан, 2020 йилдан бошлаб реал даромадларнинг барқарор ўсиши, ижтимоий ҳимоя тармоғининг кенгайиши қашшоқлик даражасининг 2021 йилдаги 17 фоиздан 2023 йилда 11 фоизгача барқарор пасайишига ёрдам берди.

"Ўзбекистон ҳукумати иқтисодиётни жадал равишда диверсификация қилиш ва мамлакатда иш ўринлари яратишга қаратилган таркибий ислоҳотлар дастурини тўғри йўлга қўйди", — дейилади баёнотда.

ХВЖ тақдим этган прогнозга кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти 2024 йилда ЯИМ 5.4 фоиздан 2025 йилда 5.5 фоизга ўсиши кутилмоқда. Банк кредитларининг ўсиши пасайиб, импорт чекланиши билан жорий ҳисобдаги тақчиллик камайиши мумкин.

Ўзбекистон бюджет тақчиллигини яқин икки йилда сезиларли даражада камайтиришни режалаштирган. ХВЖга кўра, бундан кўзланган мақсад давлат молиявий барқарорлигини сақлаш, ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлаш ҳамда инфляцияни бошқаришдир. Молиявий интизомни таъминлаш учун номақбул субсидияларни қисқартириш, даромадлар ва харажатларни оптималлаштириш каби тадбирлар режалаштирилган. Шунингдек, хавфларга тезкор жавоб бера олиш учун қўшимча чораларни кўришга тайёрлик ҳақида айтилган.

ХВЖ баёнотида ҳукумат пул сиёсатини амалга оширишни яхшилаш ва валюта курси сиёсатини қўллаб-қувватлаш орқали молиявий сектор ислоҳотларини жадаллаштириш ва капитал бозорларини ривожлантиришга ҳисса қўшаётганини таъкидлаган.

ХВЖ давлат органлари молиявий секторнинг салоҳиятини ошириш ва валюта рискларини камайтириш учун таҳлиллар ва аудитлар ўтказиши керак, дея бир қатор тавсиялар берган. Баёнотда, шунингдек, банк тизимида хусусий секторга нисбатан рақобатни кучайтириш ва молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилган ислоҳотлар зарурлиги айтилган.

"Давлатга қарашли банклар зарур тизим ва бошқарув тузилмалари билан мустақил фаолият юритиши керак. Ҳар қандай давлат банкининг самарадорлиги кўздан кечирилиб, мақсадларига эришилмаган тақдирда, хусусийлаштириш ёки ёпилиш каби чоралар кўрилиши керак", — дея таъкидлайди ХВЖ жамоаси.

Баёнотда шунингдек, Ўзбекистоннинг янги иш ўринлари яратишда, инфляцияни пасайтиришдаги муваффақиятлари санаб ўтилган. Гендер тенглиги ва иқлим ўзгаришига уйғунлашув сиёсатлари, коррупцияга қарши курашиш ва ҳокимиятнинг шаффофлигини ошириш мақсадида янги қонунлар қабул қилиниши ХВЖ жамоасининг алоҳида эътирофига сазовор бўлган.

Баёнот сўнгида жамоа Ўзбекистон ҳукуматига, ишбилармон доираларга очиқ сиёсат мулоқотида ва IV модда миссияси доирасида самарали ҳамкорлик учун ўз миннатдорлигини билдирган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?