1 491
Нималарнинг нархи ошиши мумкин? — Марказий банк инфляцион кутилмалар шарҳини эълон қилди
Фото: Getty Images
Август ойидаги сўров натижаларига кўра, аҳолининг инфляцион кутилмалари 15,3, бизнесники эса 14,1 фоизни ташкил қилган. Аҳоли ва тадбиркорлар келгусида нималарнинг нархлари ошишини кутмоқда?
Марказий банк aвгуст ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари инфляцион кутилмалари шарҳини эълон қилди. Унга кўра, аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари июль ойига нисбатан 1 фоизга пасайиб, 15,3 фоизни ташкил қилган.
Аҳоли келгусида нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:
- импорт товарлари ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилиши (48 фоиз);
- нархларнинг сунъий оширилиши (37 фоиз);
- валюта курси ўзгариши (35 фоиз).
Бундан ташқари, ёқилғи ва энергия ресурслари нархининг қимматлашиши (34 фоиз), иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши (31 фоиз), турар жой ва ижара тўловларининг қимматлашиши (15 фоиз), супермаркет ва бозорлардаги нархлар ўртасидаги тафовутнинг юқорилиги (11 фоиз) каби омиллар ҳам аҳоли инфляцион кутилмаларига сезиларли таъсир ўтказган.
Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари
Август ойи якунлари бўйича келгуси 12 ой учун нархлар ўсишига оид респондент тадбиркорлик субъектларининг кутилмалари 14,1 фоизни ташкил қилиб, ўтган ойга нисбатан 1,1 фоизга камайган.
Бизнес вакиллари нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:
- валюта курсининг ўзгариши (33 фоиз);
- ёқилғи маҳсулотлари ва транспорт хизматларининг нархлари қимматлашиши (29 фоиз);
- иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши (24 фоиз).
Шунингдек, хориждан хомашё етказиб беришда узилишлар бўлишини ҳамда импорт қилишдаги тариф ва нотариф чекловлар мавжудлигини кутаётган тадбиркорлар улуши ўтган ойга нисбатан қисқарган. Бизнес вакилларининг юқоридаги омиллар бўйича хавотирлари пасайиши янги таъминот занжирлари йўлга қўйилаётганлиги ҳамда иқтисодиётда рақобат муҳити яхшиланиб бораётганлиги билан изоҳланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди