date

Битвисе АҚШ биржасида Ҳйперлиқуид фондини ишга туширди

Битвисе АҚШ биржасида Ҳйперлиқуид фондини ишга туширди

Битвисе Ассет Манагемент компанияси АҚШ биржасида Ҳйперлиқуид платформасига боғлиқ бўлган янги инвестиция маҳсулотини тақдим этди. БҲЙП белгиси остида Нью-Йорк фонд биржасида савдога чиқарилган ушбу фонд инвесторларга ҲЙПE токенига тўғридан-тўғри кириш ва платформанинг стейкинг мукофотларидан фойдаланиш имконини беради. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

Ҳйперлиқуид — 2023-йилда ишга туширилган марказлашмаган деривативлар савдосига йўналтирилган 1-даражали блокчейн ҳисобланади. ДефиLlama маълумотларига кўра, платформа 2025-йилда қарийб 2,9 триллион долларлик савдо ҳажмини қайд этган ва глобал ончаин деривативлар бозорининг 60 фоизини эгаллаган.

ҲЙПE токени ҳозирда бозор қиймати бўйича дунёдаги энг йирик 10 та криптовалюта қаторига киради. Битвисе ўзининг стейкинг бўлими орқали фонддаги ҲЙПE активларининг катта қисмини стейкингга йўналтиришни режалаштирмоқда. Фонд учун 0,34 фоизлик комиссия белгиланган бўлиб, дастлабки 500 миллион долларлик активлар учун биринчи ойда тўлов ундирилмайди.

Крипто-активлар бошқарувчилари ва венчур фондлари орасида Ҳйперлиқуидга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Хусусан, 21Шарес компанияси ҳам ўзининг ТҲЙП фондини ишга туширди, Грайскале Инвестментс эса ўз таклифини тасдиқлашни кутмоқда. Шунингдек, Coinbase платформаси Ҳйперлиқуид тармоғида УСДК учун расмий ғазначилик операторига айланди.

Ушбу ўзгаришлар марказлашган крипто-компанияларнинг деривативлар бозоридаги таъсирини кенгайтираётганини кўрсатади. Coinbase ва Kraken каби йирик ўйинчилар аллақачон Apple, Tesla ва NVIDIA каби активларга боғлиқ бўлган токенлаштирилган фючерс савдоларини халқаро мижозлар учун жорий этишган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Битвисе АҚШ биржасида Ҳйперлиқуид фондини ишга туширди