06:00 / 14.12.2022
1 045

Марказий банк «Мир» картасининг мамлакатда ишлаши масаласини ўрганади

Марказий банк «Мир» картасининг мамлакатда ишлаши масаласини ўрганади
Фото: РИА Новости
Ўзбекистонда Россиянинг «Мир» карталари тўлақонли ишлашини тиклаш масаласи ҳали ҳам ўрганилмоқда, бу борада янги меъёрий ҳужжатлар чиқарилмаган.

Аввалроқ, АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг «Мир» тизимини Қозоғистонда ишлашига қарши эмаслиги ҳақида хабар берилган эди.

«Ҳозирда бу масала ўрганилмоқда», — деб Ўзбекистон Марказий банки вакили сўзларини келтирди Прайм.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Марказий банки «Мир» карталарини ишлаши бўйича АҚШ Молия вазирлигидан ҳеч қандай ҳужжат ёки маълумот олмаган.

Ноябр ойи бошида Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуродов журналистларга мамлакат тижорат банклари «Мир» карталарига хизмат кўрсатишда хатарларни кўраётгани, ҳозирча уларни қабул қилишни қайта бошлаш ҳақида гап йўқлигини айтганди.

23 сентябрдан бошлаб Uzcard ягона республика процессинг маркази техник сабабларга кўра Россиянинг «Мир» тўлов тизими карталарини Ўзбекистонда, шу жумладан, кобейжинг карталарини хорижда қабул қилишни тўхтатди. Бироқ, Uzcard – Мир кобейжинг карталари Ўзбекистонда одатдагидек ишлаяпти.

АҚШ Молия вазирлиги «Мир» тўлов тизими билан ишлаганлиги учун санкциялар қўллашга тайёрлигини эълон қилганидан сўнг, Туркия, Вьетнам, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон каби кўплаб мамлакатларда Россия карталаридан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар юзага келган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий банк «Мир» картасининг мамлакатда ишлаши масаласини ўрганади