Сўнгги йилларда мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини кўпайтириш орқали ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида экин майдонлари сезиларли даражада кенгайтирилди.
Бундан ташқари, соҳага замонавий технологиялар ва усулларнинг киритилиши хосилдорликни оширишга имкон берди. Энг муҳими, мамлакатимизнинг озиқ-овқат хавфсизлиги мустахкамланиб, халқимиз сифатли ва арзон қишлоқ хўжалиши махсулотлари билан таъминланиб бериляпти.
Жумладан:
- Республикада 2017 йилда 1 133 минг гектар майдонларда бошоқли дон экинлари экилган ҳамда 6,4 млн тонна (56,4 ц/га), 2022 йилда 1 032 минг гектар майдонларида бошоқли дон экинлари парваришланиб, ўртача 69,7 ц/га, жами 7,2 млн тонна бошоқли дон етиштирилган. 7 йил мобайнида ўртача ҳосилдорлик 13,3 ц/га оширилган.
– 2017 йилда 319,3 минг гектар майдонга дуккакли экинлар экилган ва ҳосилдорлиги ўртача 13,7 ц/га ни ташкил этган бўлса, 2022 йилда 330,5 минг гектар экилди ва 16,3 ц/га ҳосилдорликка эришилди (2017 йилга нисбатдан 2,5 ц/га кўп).
– Фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 2020 йилда етиштирилган мойли экинлар ҳосилдорлиги ўртача 9,9 ц/га ни ташкил этган бўлса, 2022 йилда 15,8 ц/га ҳосилдорликка эришилди.
– Соя етиштирилаётган майдонлар 2020 йилга нисбатан қарийб 2 баробарга оширилиб, 2022 йилда 52,7 минг гектарга етказилди.
– 2022 йилда республика бўйича 17,3 минг гектарда доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослашган 16 та дориворчилик кластери ва 235 та фермер хўжаликлари ташкил этилиб, ўтган мавсумда 19 минг тн хом ашё тайёрланди.
Мева-сабзавотчилик бўйича
– Аҳолини кафолатланган озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни тўлиқ қондириш ва экспортбоп маҳсулотларини етиштириш мақсадида сабзавот 226 минг га (2016 йилга нисбатан 37 минг га кўп), полиз 53 минг га (1,1 минг га кўп), картошка 105 минг га (27 минг га кўп) экилди.
Мамлакат аҳолисини мева – сабзавотларга бўлган талабини қоплаш мақсадида замонавий типдаги (гидропоника) иссиқхоналар ва янги интенсив мевали боғлар, токзорлар ташкил этилмоқда.
2017-2022 йилларда 138 минг га янги мевали боғлар (74 минг га интенсив) ва 135 минг гектар янги узумзорлар барпо қилинди. Барча тоифадаги хўжаликларда мевали боғлар майдони 337 минг гектарга ва узумзорлар майдони 181,9 минг гектарга етказилди.
Мевали боғларда ҳосилдорлик 25-40 ц/га ошган, узумзорларда 40-45 ц/га ошишига эришилган бўлса, интенсив боғларда ўртача ҳосилдорлиги 45-60 тоннани ташкил этмоқда, маҳаллий боғларга нисбатан 2-3 баробар кўп.
2017-2022 йилларда фермер хўжаликларри ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан жами 4,9 минг гектар иссиқхоналар ташкил этилиб, умумий майдони 6,3 минг гектарга етказилди.
– Бугунги кунда миллий генофондда 250 хил картошка нав намуналари мавжуд бўлиб, 4 та корхона ва илмий тадқиқот институтлари томонидан 27 та навдан миллий уруғ яратиш бўйича ишлар бошланган.
Хусусан, Миллий марказ (5 та нав), Сабзавотчилик ИТИ (6 та нав), Венгрия картошкачилик маркази (12 та нав) ва Самарқандда “Корея-Ўзбекистон” ҚК (4 та нав) томонидан уруғлик картошка етиштиришга ихтисослашган in-vitro лабораторияларида 2020 йилдан бошлаб картошкани тўлиқ циклда етиштириш технологияси йўлга қўйилган.
Ҳозирда Самарқанд “Корея-Ўзбекистон” қўшма корхонаси 4 та навда супер-супер элита босқичига, қолган институтлар мини туганак босқичига етиб келган.
Натижада 2016-2022 йилларда сабзавот ишлаб чиқариш 109 фоиз, картошка 123 фоиз, полиз 119 фоиз, мева 114 фоиз ва узум 108 фоиз га ўсди.
2023 йилда 71,2 минга яқин фермер хўжаликларининг дала четларида 58,9 минг гектарга яқин ер майдонларидан унумли фойдаланиш ҳисобига 34 минг гектар майдонга 121 млн 467 минг дона тут, ток, терак ва олча, бодом кўчатлари экилди.
Хулосалар
Қишлоқ хўжалиги миллий иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисмидир. Бу, айниқса, аҳолининг деярли ярми қишлоқларда истиқомат қилувчи Ўзбекистон учун алоҳида аҳамиятга эга.
Шу боис мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Соҳада амалга оширилаетган ислоҳотлар ички ва ташқи бозор талабларига жавоб берадиган рақобатбардош маҳсулотлар етиштиришни кўпайтириш имконини берди. Бундан ташқари, қишлоқ жойларида янги иш ўринлари яратилиши минглаб ёшларни бандлигини таъминлади.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг