date

Мбаппе 2025-йилда йилнинг энг самарали тўпурарлари қаторига кирди

Мбаппе 2025-йилда йилнинг энг самарали тўпурарлари қаторига кирди

2025-йил футбол олами учун рекордлар ва юксак натижаларга бой бўлди. Машҳур статистик манбалар келтирган маълумотларга кўра, “Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппе жорий йилда 60 та гол уришга муваффақ бўлиб, 21-асрнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатига кирди.

Рўйхатда ҳали-ҳануз Лионел Мессининг 2012-йилда қайд этган 91 голлик мутлақ рекорди биринчиликни эгаллаб турибди. Ундан кейинги ўринларда Криштиану Роналдунинг 2013 ва 2014-йиллардаги 69 ҳамда 63 голлик натижалари, шунингдек, Роберт Левандовскинининг 2021-йилда эришган 69 голи қайд этилган. Роналдунинг 2012-йилда урган 61 голи ҳам энг юқори кўрсаткичлар қаторидан жой олган.

Мбаппенинг 60 голлик кўрсаткичи уни ҳозирги топ футболчилар орасида энг самарали ҳужумчилардан бирига айлантирмоқда. Унинг “Реал Мадрид”даги ўйинидаги барқарорлик, юқори тезлик ва гол сезиш қобилияти ушбу натижага эришишда муҳим омил бўлди.

Ушбу кўрсаткич Франция терма жамоаси етакчисининг фаолиятида яна бир муҳим босқич бўлди. Мутахассислар Мбаппенинг яқин йилларда Месси ва Роналдунинг тарихий рекордларига жиддий рақобат қилиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе 2025-йилда йилнинг энг самарали тўпурарлари қаторига кирди