date

14 ёшли мактаб ўқувчиси оригами учун 25 минг доллар ютиб олди

14 ёшли мактаб ўқувчиси оригами учун 25 минг доллар ютиб олди

14 ёшли Майлз Ву қоғоздан ўзининг оғирлигидан 10 минг марта катта бўлган оғирликни кўтара оладиган конструкция ясади, деб ёзади Business Insider.

Ню-Ёрклик мактаб ўқувчиси ўз тадқиқотида миура-ори деб номланган оригами схемаси биноларнинг тузилишини яхшилаш учун ишлатилиши мумкинлигини аниқлади. Ву лойиҳаси фавқулодда вазиятлар, хусусан, зилзилалар пайтида уйларни янада барқарор қилиши мумкин.

Ву уч турдаги қоғоздан 54 та оригами вариантини синовдан ўтказди ва Thermo Fisher Scientific Junior Innovators Challenge танловида бош совринни қўлга киритган якуний вариантга тўхталди.

"Мен синовдан ўтказган энг мустаҳкам миура-ори ҳақидаги якуний статистик маълумотлар шуни кўрсатдики, у ўзининг вазнидан 10 минг баравар оғир бўлган вазнга бардош бера олар экан, - дейди мактаб ўқувчиси. - Ҳисоблаб кўрсам, бу Ню-Ёркдаги 4 мингдан ортиқ фил сиғадиган таксилар сонига тенг экан."

Олинган мукофотни ўсмир таълим олишга сарфламоқчи. "Мен ҳақиқатан ҳам ўрганмоқчи бўлган бир нарса - бу менинг оригамиларим ёрдамида реал ҳаётий вазиятларда фойдаланиш ва одамларга ҳақиқатан ҳам ёрдам бериш мумкин бўлган бошпана яратишдир," - деди Ву.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » 14 ёшли мактаб ўқувчиси оригами учун 25 минг доллар ютиб олди