
Ўзбекистонда сунъий интеллект билан боғлиқ стартаплар учун $100 миллион ажратилади. Ушбу маблағлар давлат органлари фаолиятига сунъий интеллектни жорий этиш, шунингдек, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳадаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. 
Ажратилган маблағнинг $50 миллиони давлат тузилмаларига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали уларнинг самарадорлигини ошириш ва аҳоли учун хизмат сифатини яхшилашга сарфланади. Қолган $50 миллион эса «Фондлар фонди» ва IT Park Ventures венчур фондлари орқали истиқболли стартаплар ва сунъий интеллектдан фойдаланувчи лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади. 
Маблағларни тақсимлаш вазифаси «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи комиссия томонидан бошқарилади.
Ўзбекистон сунъий интеллект стартапларига $100 млн ажратади
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 