Самандар Ҳамроқулов рафиқасининг ишончини қандай қозонган?

Таниқли актёр ва хонанда Самандар Ҳамроқулов рафиқаси билан муносабати ҳақида очиқ сўзлаб, муҳаббат ва ишонч ҳақида фикрларини билдирди. Унинг айтишича, турмуш ўртоғи авваллари жуда рашкчи бўлган, аммо вақт ўтиши билан бу ҳис тугал бўлган.
"Рафиқам жуда рашк қиларди, мени яхши кўради, бироқ ўзига яраша рашк ҳам қиларди. Ҳозир эса ишонади, чунки орамизда шундай илоҳий ишонч борки, Аллоҳга шукр. Агар 10 йилга кетсам ҳам, қалби хотиржам, мен хиёнат қилмаслигимга ишонади", — дейди Самандар.
Унга кўра, турмуш қуришидан олдин ҳам у дуо қилган: “Шундай рафиқани берсинки, умрим охиригача бир аёл билан яшай, ҳеч қачон нафсимга эргашиб хато қилмай”. Самандар хотиннинг ўрнини ҳам алоҳида эътироф этади: “Эркакка яхши хотин учраса — бу унинг бахти, бу унинг баракаси”, — дейди у.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!