date

Хитой экспорти саккиз ойдан кейин пасайди

Хитой экспорти саккиз ойдан кейин пасайди
Хитой экспорти октябр ойида кутилмаганда 1,1 фоизга камайди. Бу сўнгги саккиз ой ичида биринчи марта кузатилган ҳолатдир.

Пасайишнинг асосий сабаби АҚШга бўлган экспортнинг 25 фоиздан кўпроққа қисқариши билан изоҳланмоқда. Шу билан бирга, бошқа давлатларга бўлган экспорт 3,1 фоизга ўсди, лекин бу АҚШ бозоридаги йўқотишларни қоплаш учун етарли бўлмади.

Иқтисодчилар Хитой компаниялари ўз маҳсулотларини аввалроқ АҚШга жўнатиб, юқори бож тўловларидан қочишга ҳаракат қилганликларини таъкидламоқда. Октябр ойига келиб эса бу таъсир тугаган.

Шунингдек, бошқа мамлакатларда ҳам заифлашув кузатилмоқда: Европа Иттифоқига экспорт атиги 1 фоизга ўсган. Аналитиклар экспорт 3 фоизга ўсишини кутган эдилар, аммо бу пасайиш кутилмаган ҳолат бўлди.

Шунга қарамай, савдо баланси 965 миллиард доллар билан рекорд даражага етди, октябр ойида эса 90,1 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, импорт фақат 1 фоизга ўсди.

Кучли юан Хитой маҳсулотларини хорижда қимматроқ қилиб, вазиятга таъсир кўрсатди. Мутаҳассислар агар глобал талаб пасайишда давом этса, йил охирига келиб Хитой иқтисодиёти янада секинлашиши мумкинлигини огоҳлантирмоқда.

Ҳозирги чорак 2022 йил охиридан бери энг суст ўсиш даври бўлиши кутилмоқда. Шунга қарамай, Goldman Sachs экспертлари Хитой экспорти 2026 йилга келиб янги бозорлар ҳисобига яна кучайиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Хитой экспорти саккиз ойдан кейин пасайди