
Ёзда дарвозабон Жоан Гарсия «Эспаньол»дан «Барселона»га ўтди ва бу унинг собиқ клуб мухлисларини ғазаблантирди. 3-январ куни «оқ-кўклар» учун уй дербиси бўлиб ўтади.
Маҳаллий мухлислар дарвозабонга «илиқ кутиб олиш» уюштирмоқчи. Mundo Deportivo хабарига кўра, «Эспаньол» Гарсияни трибунадан улоқтирилиши мумкин бўлган буюмлардан асраш учун дарвоза ортига махсус ҳимоя тўрлари ўрнатиши керак бўлади.
Клубдагилар бу чора тажовузкор кайфиятдаги мухлислар сабаб юзага келиши мумкин бўлган санкцияларнинг олдини олишга ёрдам беради, деб умид қилмоқда. Яқинда «Эспаньол» ишқибозлари Жоан Гарсияни каламуш қўғирчоқлари билан «ўққа тутиш» ниятида экани ҳақида ҳам хабарлар тарқалди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.