
«Ливерпуль» ярим ҳимоячи Алексис Мак Аллистер билан шартномани узайтириш ниятида. Аргентиналик футболчининг амалдаги келишуви 2028 йилда якунланади, бироқ «қизиллар» раҳбарияти хавбек билан янги битим тузишни истамоқда, дея хабар беради журналист Иэн Дойл.
Клубда жаҳон чемпионига Мадриднинг «Реал»и қизиқиш билдираётгани ҳақида хабардор, шу боис 27 ёшли футболчи билан аниқ музокараларни яқин вақт ичида бошлашни режалаштирмоқда. Алексис Мак Аллистер 2023 йил ёзида «Брайтон»дан «Ливерпуль»га ўтган.
Жорий мавсумда у Арне Слот жамоаси сафида барча мусобақаларда 24 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 2 ассист қайд этди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.