date

Флик «Барселона»дан январда ҳимоячи трансферини сўради


«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик қишки трансфер ойнасида таркибни кучайтиришни истамоқда. Sport хабарига кўра, германиялик мутахассис клуб раҳбариятига январ ойида янги марказий ҳимоячини имзолаш зарурлигини билдирган.

Шунингдек, Флик қанот ҳимоячилари билан боғлиқ вазиятдан ҳам хавотирда, шу боис трансфер бозорида эҳтимол, қанотда ҳам ўйнай оладиган марказий ҳимоячига устуворлик берилади. «Барселона» Ла Лига турнир жадвалида 46 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

Каталонияликлар Мадриднинг «Реал»идан (42), «Атлетико»дан (37) ва «Вильярреал»дан (35) олдинда. Яқинда матбуотда каталониялик гранднинг жорий қишда «арзонроқ» ҳимоячини трансфер қилиш нияти борлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик «Барселона»дан январда ҳимоячи трансферини сўради