
11-ноябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда доллар курси 12 014,94 сўмни ташкил этди. Марказий банк хабарига кўра, АҚШ валютаси 45,33 сўмга ўсган.
Шунингдек, Россия рублининг курси 148,31 сўм, евросининг курси эса 13 900,08 сўм қилиб белгиланди. Республика валюта биржаси маълумотларига кўра, 10-ноябр очилиш савдолари курси 12 020,00 сўм бўлган, бу эса 40,27 сўмга пасайиш демакдир.
10-ноябр соат 16:00 ҳолатига кўра, банкларнинг айирбошлаш шохобчаларида долларни 11 960–12 000 сўмдан сотиб олишган, сотиш нархи эса 12 050–12 120 сўмни ташкил қилган. Рублни сотиб олиш нархи 90–141 сўм, сотиш нархи эса 150–190 сўм бўлган.
Евро эса 12 750–13 710 сўмдан сотиб олинган, сотиш нархи эса 13 940–15 500 сўм оралиғида бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар