
2026 йилда Ўзбекистонда микро, кичик ва ўрта бизнес учун кредитлар ҳажми оширилади ва қўшимча 100 минг нафар тадбиркор қўллаб-қувватланади. Ушбу чора-тадбирлар аҳолининг камбағаллик даражасини камайтириш ва уларни фаол равишда бизнесга жалб қилишнинг бир қисми сифатида амалга оширилади.
Президент Шавкат Мирзиёевга инфляцияни жиловлаш ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берилди. 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра инфляция 10,2% дан 7,8% га пасайган.
2026 йилда ушбу кўрсаткични 7% га, 2027 йилда эса 5% гача тушириш режалаштирилмоқда. Мазкур мақсадларга эришиш учун банклар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва хизматлар соҳаси лойиҳаларини молиялаштиришни оширади.
Шу билан бирга, озиқ-овқат маҳсулотларининг барқарор нархларига алоҳида эътибор қаратилади. 2026 йилда иқтисодиётни тижорат банклари томонидан кредитлаш ҳажми 450 триллион сўмга етади.
Жорий йил бошидан эса тадбиркорларга 116 триллион сўм кредит ажратилган, маҳаллаларда 89 минг нафар кишининг бизнес ғояларига ёрдам кўрсатилган. Йил якунига қадар яна 100 минг нафар фуқарога кўмак берилиши кўзда тутилган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.