date

Галлахер Симеоне билан суҳбатдан сўнг кетишга қарор қилди

Галлахер Симеоне билан суҳбатдан сўнг кетишга қарор қилди

Мадриднинг «Атлетико» клуби ярим ҳимоячиси Конор Галлахер январ ойида жамоани тарк этишга тайёр. Англиялик футболчи бош мураббий Дийего Симеоне билан суҳбатлашган ва унда аргентиналик мутахассис Галлахерга доимий ўйин амалиётини кафолатлай олмаслигини билдирган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

TEAMtalk хабарига кўра, «Челси» тарбияланувчиси айнан шундан кейин кетиш энг тўғри йўл эканига амин бўлган. «Атлетико» эса муносиб таклиф тушса, январда футболчини қўйиб юборишга тайёр.

Галлахерга қизиқиш сақланиб қолмоқда: «Манчестер Юнайтед» уни кузатишда давом этяпти, шунингдек 25 ёшли ярим ҳимоячи учун «Тоттенҳем» ва «Ньюкасл» ҳам даъвогарлар қаторида. Футболчини таклиф этиш вариантини Миланнинг «Интер» клуби ҳам кўриб чиқмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Галлахер Симеоне билан суҳбатдан сўнг кетишга қарор қилди